Шарофат Ботирова (1945-2003)

DO`STLARGA ULASHING:

Шарофат Ботирова 1945 йилда Сирдарё вилояти Ховос туманида туғилди. У 1968 йилда Тошкент давлат чет тиллари институти (ҳозирги Жаҳон тиллари университети)нинг француз тили факултетини битирди. 1968 — 1970 йилларда мазкур институтнинг француз тили лексикаси кафедрасида ўқитувчи бўлиб ишлади. 1970 — 1974 йилларда Жиззах тумани ўрта мактабларида ўқувчиларга француз тилидан сабоқ берди. 1974 — 1998 йиллар мобайнида Тошкент давлат чет тиллари институтида ўқитувчи, катта ўқитувчи, доцент лавозимларида хизмат қилди. Филология фанлари номзоди илмий унвони учун диссертация ёқлади. “Бадиий таржимада романтизмнинг сақланиши”, “Француз шеъриятидан мустақил ўқиш учун қўлланма” каби дарсликлар яратди. Француз адабиётининг Виктор Гюго, Луи Арагон, Жак Превер, Пол Элюар каби машҳур шоирлари шеърларини ўзбек тилига таржима қилди.

Шарофат Ботирова адабий анжуманлар ва мушоираларда француз ва ўзбек тилларида бағоят латофат билан ўқиган шеърлари барчани ҳайратга солар эди.

Шарофат Ботирова 1998 йилдан буён ҳаётининг сўнгигача Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилояти бўлимини бошқарди. У Республика ёш ижодкорларининг Зомин семинар-кенгаши ташкилотчиларидан бири сифатида турли вилоятларда яшаб, ижод қилаётган кўплаб ёшларга адабиёт ва шеърият сабоқларини ўргатди.

Шарофат Ботирова меҳрибон узтоз, моҳир таржимонгина эмас, истеъдодли шоира ҳам эди. Унинг “Оловранг уфқ”, “Бедорлик”, “Қадр”, “Насибам” номли китоблари чоп этилди.

Шарофат Ботирова мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида ҳам фаол иштирок этиб келди. У Республика Марказий сайлов комиссияси аъзоси сифатида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар моҳиятини халққа етказишда самарали фаолият кўрсатди.

Шарофат Ботированинг адабиётимиз ва халқимизга фидойи хизматлари муносиб тақдирланди. У “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими” унвони ва “Эл-юрт ҳурмати” орденига сазовор бўлди.

Оставьте комментарий

ArabicChinese (Traditional)EnglishFrenchGermanHindiKazakhKyrgyzRussianSpanishTajikTurkishUkrainianUzbek