Osteoxodroz kasalligi haqida maʼlumot bersangiz

DO`STLARGA ULASHING:

Чап кўкрак қисмимда санчиқ бор врачга кўрингандим остеохондроз ташхисини қўйди. Шу касаллик ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз. Ишласам бўладими йўқми? Жавоб учун олдиндан ташаккур!

 

Остеохондроз касаллиги — сабаблари, турлари ва даволаш усули

Ушбу патологик ҳолатларни келтириб чиқарувчи омилларнинг турли-туманлиги, клиник кўринишларининг хилма-хиллиги, тез-тез қайталанувчанлиги, асоратларининг оғирлиги ва сурункали кечиши сабабли беморларда соғлом турмуш фаолиятини чекланиши ва аксарият, фаол меҳнат фаолиятини юритувчи ёшларда ногиронликка олиб келиши, бу борадаги кўплаб даволаш-реабилитация ҳамда ногиронлик масалаларини ўрганиш нақадар долзарб эканлигини тасдиқлайди. Умуртқа касалликлари маълум бир макон ва худудий чегара танламаслиги сабабли, Ўзбекистон шароитида ҳам кўпинча оғир ногиронликни келтириб чиқарувчи патологиялардан бири ҳисобланади.

Дунё олимларининг кузатишича, сайёрамиз аҳолисининг 85 фоиздан кўпроғи умуртқа поғонаси остеохондрозидан азоб чекади. Айни вақтда бу хасталик аксарият ҳолларда кишиларни бора-бора меҳнатга лаёқатсиз қилиб қўймоқда. Масалан, Япония, Швесия, Англия, Чехия ва Словакияда давлатларида умуртқа остеохондрози касалликлари асоратлари туфайли ногиронлик кўпайган. Беморларнинг асосий қисми текширилганда уларнинг хасталиги умуртқа поғоналари орасидаги гардиш (диск) билан боғлиқ экани маълум бўлди. Шуни ҳисобга олиб кейинги йилларда беморларни самарали даволаш усуллари ишлаб чиқилди ва тиббиётда «вертебрология» йўналиши шаклланди. Эндиликда кўпгина мамлакатларда, хусусан бизда ҳам остеохондрозни даволаш бўйича юқори самара берадиган вертебрология илмий-амалий марказлари иш юритади.
Остеохондроз юзага келиши сабаблари
Маълумки, остеохондроз асосан оғриқ белгиси билан кечади. Оғриқлар келиб чиқишининг бош сабаби умуртқа поғоналари орасидаги гардишнинг лат ейиши, жароҳатланишидир. Яъни, ўта оғир юк кўтариш ёки бел соҳасининг яллиғланиши натижасида умуртқа поғонаси фаолияти издан чиқади.
Шунингдек, умуртқа поғонаси канали ичидан орқа мия ўтадиган тирқишнинг торайиб қолиши (стеноз), спонделоартроз ривожланишдаги нотабиий ҳолат – спондилолистез, умуртқа поғонасидаги яллиғланиш таъсирида ҳосил бўлган шишлар бел соҳасида кучли оғриқни келтириб чиқаради.
Тиббиёт амалиётида умуртқа поғонасининг кўкрак қисми, бел ва думғаза атрофи ҳамда бўйин соҳаси остеохондрозлари фарқланади. Умуртқа поғонасининг кўкрак қисми остеохондрози жуда суст оғриқлар билан кечиб, беморни унчалик безовта қилмайди. Лекин ўз вақтида олди олинмаса, бошқа касалликларга сабаб бўлиши мумкин. Масалан, бемор ойлаб-йиллаб ўт-тош хасталикларини даволанади, лекин текшириб кўрилса, бу касалликка « туртки» берган кўкрак остеохондрози бўлиб чиқади.
Кўкрак остидаги сиқилишлар

Хўш, кўкрак остеохондрозини беморнинг ўзи қандай аниқлаши мумкин? Агар чуқур нафас олганда кўкрак соҳасидаги оғриқ сезилса, ўнг қўлни кўтарганда қўлтиқ ёки қовурғаларда ноқулайликлар вужудга келса ёки беморга кўкрак остда «босилиш, қисилиш» ҳислари юз бераётгандай туюлса, дарҳол шифокорга кўриниб, даволаниш шарт.
Умуртқа поғонасининг бел ва думғаза остеохондрози кўпинча меёридан ортиқ юк кўтариш, қалтис ҳаракат қилиш натижасида белнинг шикастланиши туфайли юзага келади. Бунда бел соҳасидаги умуртқалараро тешикдан чиқувчи нервлар қисилади, қаттиқ оғриқ пайдо бўлади, хуруж пайтида оғриқ бутун танага ёйилиб ҳатто беморнинг товони ҳам оғрий бошлайди. Оғриқнинг тез-тез кучайиб туришидан чўчиб, бемор букчайиб (ўзини эҳтиётлаб) юради. Агар бемор доим букчайиб юраверса, бу ҳолат жигар, ўт, ўпка, юрак ва бошқа ички аъзолар фаолиятига салбий таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, бора-бора умуртқа поғонаси қийшайиши ҳам мумкин. Бу ҳолатда оғриқ кечаю кундуз тинмасдан беморни қийнаб қўяди.
Остехондроз касаллигини даволаш
Остехондроз касаллигини даволаш икки усулда (дори-дармон ёки жарроҳлик йўли билан) олиб борилади. Дори-дармон (консерватив) ноинвазив усулида даволанганда беморнинг умуртқа поғонаси чўзилади. Яъни, у текширилиб сўнг режали равишда махсус столга ётқизилиб, оёқларига 10 15 килограммлик тошни 20 дақиқадан то бир соатга қадар осиб қўйилади. Шунингдек, даволаш жисмоний бадантарбия машқлари ва уқалаш муолажаси билан ҳам бажарилади. Оғриққа қарши ва патогенетик дори препаратлар тавсия этилади. Бел соҳасига парафин, электрофарез, диадинамик ток қўйилади, родонли ванна қабул қилиш ҳам фойдали.
Умуртқа поғонасининг бўйин қисми остеохондрозида ушбу соҳага тегишли нерв илдизчаларида оғриқ, плексит (нерв чигалларининг ўткир яллиғланиши), брахиалгия (елкада пайдо бўладиган оғриқ), бўйин радикулити кузатилади.
Бугунги кунда тиббиёт амалиётида бўйин остеохондрози кўп учраётганлиги туфайли ушбу мавзуга алоҳида тўхталайлик. Бу касалликнинг дастлабки белгиларини илғаш қийин эмас, яъни умуртқанинг бўйин қисмидан чиқадиган орқа мия илдизчалари қисилиши натижасида елка ва бўйин атрофи оғрийди, ҳаракатланганда оғриқ кучаяди, шунингдек, қўлда чумоли ўрмалагандек бўлади, бўйинни уёқ ва бу ёққа буриш чоғида қисирлаш эшитилади. Қўл панжаларида совуқлик ва увишиш сезилади, кўкрак, айниқса юрак соҳасида оғриқ бўлиши мумкин.
Бўйин остеохондрози синдромлари

Умуртқа поғонасининг бўйин қисмида жуда кўп нервлар ва қон томирлари мавжудлиги сабабли бўйин остеохондрози кечишига қараб турли кўринишларда ташхисланади.
Оғриқли синдром умуртқалардаги нерв толаларининг қисилиши (компрессия) туфайли содир бўлиб, бунда оғриқ бўйин, елка ва қўлга тарқалади. Баъзан оғриқ енгил даражада, худди «ток урган»дек бўлиши мумкин. Бемор йўталганда, қўлини қимирлатганда, бўйнини ён тарафга бурганда зўраяди.
Спинал синдром эса умуртқадаги диск чурраси билан боғлиқ ҳолда кечади. Чунки диск чурраси бўйин соҳасидаги орқа мияни қисиб қўяди. Оқибатда мутахассис шифокорлар «дискоген миелопатия» деб атайдиган оғир ҳолат юзага келади. Беморда сезгининг бузилиши, қўл-оёқлар фалажланиши, қувватсизлик рўй беради. Бу дарда аёллардан кўра эркакларда кўпроқ, айниқса 50 ёшдан ошган кишиларда кузатилади.
Вегетатив синдром кузатилганда беморларнинг бўйин ва елка қисмидаги доимий оғриқ, қўлларнинг совиб кўкимтир тусга кириши, мушукларнинг атрофия (озиш)га учраши безовта қилади. Бу синдром кечишида беморнинг боши оғрийди, тез асабийлашадиган бўлиб қолади, хотираси сусаяди.
Кардиал синдром бўйин остеохондрозида муҳим аҳамиятга эга. Кўп ҳолларда ушбу касаллик даврида юрак соҳасида оғриқ кучаяди, айрим шифокорлар эса буни стенокардия (кўкрак қисиши) ёки миокард инфарктининг бошланғич даври деб нотўғри ташхислайдилар. Аслида бу синдромни «бўйин стенокардияси» дейиш мумкин, чунки бунда бемор бошини бурганида, қўлини юқорига кўтарганда ёки акса урганида юрак соҳасидаги оғриқ кучаяди, хуруж эса 1,5 2 соатча давом этади.
Бўйин остеохондрози асосан новокаинли блокада қўлланилади. Блокада туфайли вақтинча оғриқ камаяди, мушаклар юмшайди, қисилиб турган нервлар ва қон томирлар фаолияти меёрга қайтади. Шунинг учун ҳам блокада қилиш муолажаси (буни фақат мутахассис шифокор бажаради) ҳам симптоматик даволаш чораси ҳисобланади.
Уқалаш (массаж) ва даволаш (бадантарбия) машқлари эса бўйин-елка соҳасида қон айланишини яхшилайди, мушаклар тонусини меёрга келтиради. Бунда бўйин остеохондрози анча енгил кечади ва беморни ортиқча безовта қилмайди.
Физиотерапевтик усуллар (яъни электрофарез, ултратовуш, Бернер токлари, индуктотермия, парафинли апликация) бемор учун жуда фойдали, бундай даво муолажалари амбулатория-поликлиникалар шароитида ҳам амалга оширилади, бу эса беморга анча қулайлик яратади. Агарда юқоридаги даво усуллари беморга наф бермаса, масалан, бемор бош миясида қон айланиши бузилиши, орқа мия қисилиши, қўл-оёқлар фалажланиши ҳолатларида жарроҳлик амалиёти қўлланади.

Елвизак ва захдан сақланинг

Умуртқа поғонаси остеохондрозининг олдини олиш мақсадида қуйидаги тавсияларга амал қилиш лозим:

  • бир жойда узоқ вақт муқим ўтиришдан сақланинг ва иш оралиғида ўн-ўн беш дақиқа дам олиб, ҳаракатли енгил машқларни бажариб туринг;
  • агар узоқ йўлга кетаётганда транспортда тик туришга тўғри келса, қорин мушакларини таранглаштиринг, шунда умуртқа поғонасига оғирлик тушмайди;
  • дам олаётганингизда ҳам узоқ вақт гавдангизни эгиб ўтирманг ва уни тик тутиб ўтиришга ҳаракат қилинг;
  • тунда ухлайдиган тўшагингиз бироз қаттиқроқ бўлгани маъқул;
  • белни елвизакдан, совуқ ва захдан асранг. Изғиринли кунларда белга жунли боғлама (бандаж) ёки сиқиб турувчи мослама (корсет) тақиб юриш фойдалидир.

Умуртқа поғонасини қанчалик эҳтиётласангиз, у сизга шунчалик кўп вақт хизмат қилади ва соғлом бўлишингизни таъминлайди. Унутмангки, остеохондрозни даволашда тўғри овқатланиш ҳам муолажаларнинг фойдалилигини оширишга хизмат қилади. Энг аввало тамаки чекишдан воз кечинг. Чунки никотин умуртқа поғонаси ёнидан ўтган катта-кичик томирларнинг торайишига сабаб бўлади ва натижада умуртқалараро гардиш тўла озиқлана олмайди. Шўр, ўткир таъмли ва қовурилган овқатлар ҳамда аччиқ дамланган чойни чекланган миқдорда истеъмол қилинг. Муолажа олаётганда ялпиз, тоғрайҳон, дўлана, наъматак дамлаб ичиш жуда фойдали ҳисобланади.
Овқатларга лавр барги, шивит, петрушка, қалампирмунчоқ қўшинг, калийга бой мева-сабзавотлар (масалан, туршак, олхўри қоқиси, майиз, шафтоли, ўрик, картошка, карам, бақлажон), шунингдек таркибида магний элементи кўп бўлган маҳсулотлар (соя, сули ва гречиха ёрмалари, буғдой кепаги, бодом, ёнғоқ)ни тез-тез истеъмол қилб туринг.
Бўйин остеохондрозини даволашга ёрдам берадиган махсус машқларни шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда уй шароитида бажарсангиз бўлади. Масалан:

  • ўтириб ёки тикка турганча бошингизни пастга энгаштириб, иякни кўкракка теккизишга ҳаракат қилинг. Шу билан бирга кўзингиз иложи борича бўйн томонга қарасин. Ростланаётиб нафас олинг, бир зум танаффус қилиб, нафас чиқариб яна бошингизни пастга эгинг. Машқларни шошилмай 10 марта такрорланг;
  • тикка туриб пешонангизни деворга тиранг ва 10 15 сония қимирламай деворга бошингизни босинг. Худди шу машқни бошингизнинг гардан, ўнг ва чап қисми билан такрорланг;
  • тик турганча бармоқларингизни бошингизни энса қисмига қўйиб, тирсакларни бирлаштиринг. Сўнгра иягингизни билакка теккизишга ҳаракат қилинг. Бармоқларни қимирлатмай билакларни иложи борича тепага кўтаринг. Бўйнингизни чўзган ҳолатда 10 15 сония туринг;
  • бурнингизни қалам деб тасаввур қилинг. Ўтирган ҳолда бурун-қалам билан 0 дан 9 гача бўлган рақамларни ва 9 дан 0 гача бўлган сонларни «ёзинг». Бундай машқларни бажариш мувозанатни сақлайдиган вестибуляр аппаратга ҳам фойдали;
  • ерга қорнингиз билан ётиб, қўлларингизни тана бўйлаб чўзинг ва кафтларни тепага қаратинг. Бошингиз билан олдинга қаранг. Танани бўш қўйиб бошингизни секин-аста ўнгга қаратинг ва қулоғингиз ерга тегсин. Кейин дастлабки ҳолатга қайтиб, чапга худди шу тариқа буринг. Машқни камида 10 марта қайтаринг.

© Алишер САТТОРОВ,
тиббиёт фанлари доктори.

19 комментариев к “Osteoxodroz kasalligi haqida maʼlumot bersangiz”

  1. Уведомление: Massage Sexy Asiatique En Camera Cachee

  2. Уведомление: nova88

  3. Уведомление: 핫테티비

  4. Уведомление: https://upx1688.com/

  5. Уведомление: sbobet

  6. Уведомление: sbobet

  7. Уведомление: Buying Lsd Online Australia

  8. Уведомление: สินเชื่อส่วนบุคคลอนุมัติง่ายที่สุด

  9. Уведомление: passive income streams

  10. Уведомление: เว็บตรง

  11. Уведомление: ASC AR 15 7.62X39 30rd Mag SS Black

  12. Уведомление: 토토포켓몬

  13. Уведомление: you can try these out

  14. Уведомление: i loved this

  15. Уведомление: Buy DMT Powder Online New South Wales

  16. Уведомление: Sexy Baccarat

  17. Уведомление: weed delivery Toronto

  18. Уведомление: สินเชื่อโฉนดที่ดิน ที่ไหนดี

  19. Уведомление: https://www.uto.edu.bo/images/2022/06/22/_spmedia_thumbs/index.html

Комментарии закрыты.