DIRECTX HАQIDА VА U NIMА UChUN KERАK?

DO`STLARGA ULASHING:

DIRECTX ҲАҚИДА ВА У НИМА УЧУН КЕРАК?
Бу саволга энг биринчилардан бўлиб, компьютерда ўйин ўйнайдиганлар қизиқишади. Чунки каттароқ ўйинларни ўрнатишда албатта бу термин ҳақида сўралади ёки ўрнатиш талаб қилинади ёки ўйин ичида ўрнатилиб кетилади.
DirextX — Microsoft компанияси томонидан чиқарилган бир неча технологиялар йиғиндиси бўлиб, чиройли, катта ҳажмдаги, 3D ўлчамли ўйинларни ўрнатиш
ва уларни ўйнаш жараёнида ишлатилади. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак,DirextX бу — керакли дастур бўлиб, бу дастурсиз катта ҳажмдаги ўйинларни ўйнай олмайсиз.
Бу дастур Windows тизимига тегишли бўлиб, ўйин яратувчилар DirextX орқали, ўйинларини маълум бир қурилмаларга боғланиб қолишдан сақланишади, яъни яратилаётган ўйинлар барча қурилмаларда бир маромда ишлаши таъминланади. Бу тушунча фақат умумий ҳолда, дастурни бажарадиган вазифалари жуда кўп.
DirextX ичига қуйидаги компонентлар киради:
1. DirectInput – бошқарувчи қурилмалар билан ишлаш.
2. DirectSound – овоз билан ишлаш.
3. DirectDraw – икки ўлчамли графикалар билан ишлаш
4. Direct3D – уч ўлчамли графикалар билан ишлаш.
Булардан бошқа компоненталар ҳам мавжуд, булар асосийлари ҳисобланади, дастурни бир неча версиялари мавжуд,
Компьютерингизда DirextX’нинг қайси версияси ўрнатилганини кўриш учун қуйидагиларни бажариш лозим:
1. «Выполнить«ойнаси очилади, яъни Win R.
2. «dxdiag» буйруғи терилади.
3. Ҳосил бўлган ойнанинг қуйи қисмида версияни кўришингиз мумкин, ундан ташқари бу ойнада компьютернинг бошқа компоненталарини ҳам кўришингиз мумкин.
DirectX дастурини қайси операцион тизим учун, қайси версиясини ўрнатиш лозим? Бу саволга қуйидагича умумий ҳолда жавоб бериш мумкин:
Windows XP — DirectX 9
Windows Vista — DirectX 10
Windows 7 — DirectX 11
Бу қандайдир стандарт эмас, фақат маслаҳат.

3 комментария к “DIRECTX HАQIDА VА U NIMА UChUN KERАK?”

  1. Пингбэк: สล็อตวอเลท

  2. Пингбэк: Henry Shotguns For Sale

  3. Пингбэк: buy cz guns

Комментарии закрыты.

ArabicChinese (Traditional)EnglishFrenchGermanHindiKazakhKyrgyzRussianSpanishTajikTurkishUkrainianUzbek