DO`STLARGA ULASHING:
Касаллик асосан асаб толаларининг шамоллаши, орқа миядаги ушлаб турувчи ва буюрувчи нуқталарнинг катталашиши, орқа миядаги ўсмалар, бош миядаги томирларнинг торайиши, қуртлар сабабли бўлади. Касаллик айниқса, болаларда кўп учрайди. Тўқималарда туз йиғилганда ҳам сийдик тутолмаслик мумкин. Асосан, касалликни аниқ ташхис қўйиб, кейин даволаш керак.
Табобат муолажаларидан:
-
Вақтинча тез ёрдам берадиган гиёҳлар: жағ-жағ, укроп, зирк пўстлоғи, далачой, бўтакўзнинг барги, меҳригиё бир хил миқдорда олинади. Майдалаб аралаштирилади, бир литр қайноқ сувга бир ош қошиқ солиб, дамлаб икки соат ўраб қўйилади. Сўнгра сузиб олиб, ҳар икки соатда бир пиёладан ичилади.
-
Қовуққа суртиладиган дорилар ҳар қандай сийдик тутолмасликка ёрдам беради. Уч қошиқ думба ёғи, бир қошиқ бодом ёғи, икки қошиқ зирк қиёми илиқ ҳолда аралаштирилиб, қовуқ, бел соҳасига суртиб, уқаланади ва салафан қўйиб боғлаб эрталабгача қўйилади. Бу муолажа бир ой давом эттирилса, қовуқ мустаҳкам бўлиб, шифо бўлади.
-
Оловда куйдириб, толқон қилинган ёнғоқдан уйқу олдидан еб, орқасидан сув ичилади. Тез-тез сийишга қарши фойда беради.
-
75 г тиллабошдан, 100 г дан сачратқи илдизи ва бўйимодарондан олинади ва икки ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига икки стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олиб, кунига тўрт маҳал овқатдан ярим соат олдин 100 г дан ичилади.
-
100 г дан газанда ва гулхайри ўтларидан, 75 г бўйимодарондан олинади ва икки ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига икки стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олиб, кунига тўрт маҳал 100 г дан ичилади.
-
100 г дан гулхайри ва далачой олиб йиғма тайёрланади ва икки ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига икки стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олиб, кунига тўрт маҳал овқатдан ярим соат олдин 100 г дан истеъмол қилинади.
-
Бир қисмдан далачой ўти, брусника барги, черника ва қирқбўғин ўтидан олиб йиғма тайёрланади ва бир ош қошиғи устига бир стакан қайноқ сув қуйилади. Дамламанинг ярми овқатдан ярим соат олдин кундузи ичилса, қолгани ётиш олдидан ичилади. Даволаниш муддати – 1,5-2 ой.
-
Икки ош қошиқ эман пўстлоғидан олиб, кечқурун термосга солинади ва икки стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олиб, кунига тўрт маҳал овқатдан ярим соат олдин 100 г дан ичилади.
-
100 г дан далачой ва жийдадан олинади ва икки ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига икки стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олиб, кунига тўрт маҳал овқатдан ярим соат олдин 100 г дан ичилади.
-
Дони билан туйилган ва элакдан ўтказилган исириқ толқонига таъмга қараб шакар қўшилади ва катталар ош қошиқда, болалар чой қошиқда наҳорда ва кечқурун ётиш олдидан 20 кун ичиш тавсия этилади.
-
Тенг миқдорда тиллабош ва далачой ўтларидан олиб аралаштирилади ва бир чой қошиғига бир стакан қайноқ сув қуйиб, дамлаб қўйилади. Кунига икки пиёладан 2-3 ҳафта давомида чой каби кўнгил тусагунча ичилади. Рус халқ табиблари шу аралашмадан фойдаланиб келишган ва сийдик тута олмасликда ишончли восита деб ҳисоблашган.
Уведомление: Seksiä Taksissa
Уведомление: track 2 shop
Уведомление: devops
Уведомление: axa demande emprunt
Уведомление: จำนองที่ดิน
Уведомление: buy magic mushrooms online
Уведомление: บาคาร่าเว็บตรง
Уведомление: sbobet
Уведомление: 토토벳스핀
Уведомление: sale dumps pin
Уведомление: pour les détails
Уведомление: get More Information
Уведомление: site
Уведомление: ฝาก20รับ100
Уведомление: click over here
Уведомление: Allergan Botox
Уведомление: No code testing tools
Уведомление: วิธีการสมัคร ฝากเงิน LSM99