Buxgalteriya xisoboti sistemasi.

DO`STLARGA ULASHING:

Бухгалтерия хисоботи системаси.
                 Кохонанинг   х¢жалик фаолиятини  ҳолати тўгрисидаги хар томонлама ва аник маълумотлар асосида анализ килиш бухгалтерия учети ташкил этиш й¢ли билан амалга оширилади. Бу маълумотларни ишлаб чикиш учетнинг ҳозирги механизациялаштирилган ва автоматлаштирилган воситаларидан фойдаланишни талаб этади. Шуни назарда тутиш керакки, к¢пчилик корхоналарда бухгалтерия учетида хисоблаш-перфорацион машиналар кенг к¢ламда ишлатилиб келинди ва ҳисоб олиш масалаларини ечишнинг етарли даражада яхши системалар ишлаб чикилди. Аммо ЭХМлар пайдо б¢лиши ҳисобга олиш информациясини табора ¢сиб бора¸тган ҳажмини ишлашнинг катта имкониятларини, шунингдек ишлаб чикариш-х¢жалик фаолиятининг барча тармокларини камраб олувчи комплекс ҳисобига олишнинг сифат жиҳатдан янги имкониятларини олиш мумкин б¢лади.
Шу муносабат билан системачанинг вазифаси талаб этиладиган аналитик ва статистик курсаткичлари т¢ла бўлган оператив бухгалтерия учети юритишдан ва улар асосида бошкариш объектининг хўжалик фаолияти тў\рисида оператив маълумотлар хосил килишдан иборат. Маълумотларни ишлаш технологияси нуктаи назаридан бухгалтерия уч¸тининг кўпдан-кўп масалаларини иккита синфга бўлиш мумкин: учет операсиялари кўпчиликни ташкил этадиган масалалар синфи ва ечиш учун етарли даражада мураккаб ҳисоблаш ишлари бажариш талаб этиладиган масалалари синфи.
Биринчи синф масалалари шу билан характерланадики, улада бирламчи хужжатларни, мабла\ларни келишини, суммалар сарфланишининг йўналиши манбаълари, унга бухгалтерия учети регистрлари тузишда бевосита фойдаланишни ажратган холда ишлаш мумкин.
Иккинчи синф масалалари расчёт килиш операцияларининг мавжудлиги, ишлаши, классификаторлари материаллари ва меҳнат жиҳатидан характерланади. Бу расч¸тларнинг охирги натижалари мабла\ларининг келиши ва сакланиши манбалари тў\рисидаги информация бўлади.
Бухгалтерия учети системачасида куйидаги масалалар: асосий маба\лар, материаллар ва меҳнат сарфлари ҳамда иш ҳаки, тай¸р маҳсулот ва пул мабла\ларини реализация килиш ҳамда фондларни ҳисоблаш, хўжалик фаолияти натижалари, молиявий натижалар, асосий ва кушимча ишлаб чикаришни ҳисобга олиш масалалари ечилади.
Асосий воситаларни ҳисобга олиш масаласи ҳисобга олишнинг куйидаги операцияларидан иборат: асосий воситаларнинг келтирилиши ва уларнинг ишлатишга берилиши, асосий воситаларнинг емирилиши, асосий воситаларнинг тикланиши, асосий воситаларнинг кўчиши, асосий воситаларнинг хисобдан чикарилиши.
Материаллар ва материаллар харажатларни ҳисобга олиш масаласи материалларни ялпи нархлар бўйича ҳисобга олишни, транспорт-тай¸рлов сарфларини, материал етказиб берувчилар билан ҳар бир етказиб берилган материаллар бўйича расч¸тлар килишни таъминлайди.
БАС шароитида материалларни хисобга олишни юритиш технологиясига куйидаги  талаблар асос килиб олиниши зарур:
 — материалларнинг келишини уларнинг кетишидан аник фарк килиш. Бунинг учун материалларни  уч¸тга олишга оид барча хужжатларни икки группага-киримлар ва чикимларга бўлиш керак;
  • материаллар сарфи ишлаб чикаришда бир неча йўналишларда; четга чикариш тартибида; склад ичида бир жойдан иккинчи жойга кўчириш билан уч¸тга олинади.
Меҳнат ва иш ҳакини хисобга олиш масаласи бухгалтериада ўтказиладиган расч¸т килиш ишларини энг сермехнат процесларидан биридир. Бунинг учун кичик меназация восталарини ишлатиш ечиладиган масалаларни комплекс автоматлаштириш учун етарли эмас.
Бухгалтерия уч¸ти системачасида асосий ва ¸рдамчи ишлаб чикаришни ҳисобга олиш масалалари ишлаб чикаришни ҳисобга олишни анча такомиллашган методига, ишлаб чикариш маҳсулотининг таннархида ҳар бир цехнинг улушини акс эттиришга имкон берувчи методга ўтишни кузда тутади; бу ҳол цехларни хўжалик ҳисобига ўтказиш муносабати билан айникса муҳимдир.
Ишлаб чикаришни ҳисобга олишнинг  такомиллашганрок методи норматив ҳисобга олишга асосланган. Корхонада  техника  жиҳатидан асосланган ҳисоблаш нормативлари ишлаб чикилган ва ўрнатилган бўлсагина бу методдан фойдаланиш мумкин бўлади, техника жиҳатидан асосланган ҳисоблаш нормативлари эса норматив ҳисоб олишни ва маҳсулот тпннархини калькуляция қилишни ташкил этиш учун база яратишга имкон беради. Норматив ҳисобга олишнинг асоси буюмнинг норматив таннархи бўлиб, у корхонада амалда бўлган нормалар бўйича ой, квартал ва йил бошига келиб ҳисобланади.
Ҳар кандай саноат корхонасининг асосий фаолияти уч соҳани: моддий-техника таъминоти, маҳсулот ишлаб чикариш ва тайёр маҳсулолтни сотиш соҳаларини ўз ичига олади.
Давлат микёсида сотиш ва таъминлаш процесслари – булар бир процесснинг ўзидир, чунки етказиб берувчи корхонанинг ўз маҳсулотларини сотиш истеъмолчилар моддий техника таъминотини кондиради.
Системада бошкарувчи орган сотиш хизматидир, бу хизматга сотиш булимининг хаммаси, техник контрол бўлимининг бир кисми, молия бўлими, бухгалтерия ва бошка кўшма бўлинмалар киради.
Системачанинг бошкариш объектлари тайёр маҳсулотлар складларини, транспорт хизмати ва тайёр махсулот юбориладиган истеъмолчиларни ўз ичига олади.
Сотишни бошкариш системачаси куйидагича ишлайди. Сотиш бўлими план бўлимидан товар махсулот ишлаб чикариш ва уни реализация килиш планини олади, разнарядка ва шартномаларга мувофик жўнатиш планини тузади. Сўнгра сотиш бўлими план ҳисобига мувофик, складлардаги маҳсулот запаси ва юборилган маҳсулот тў\рисидаги информацияга кўра, истеъмолчиларнинг талабини  ва транспортчиларнинг нагрузка режимига нисбатан кўйилган талаблари бўйича транспорт хизматига кимга, качон ва канча махсулот юбориши кераклиги тў\рисида вакти-вакти билан фармойиш бериб туради. Бу фармойишларга кўра транспорт хизмати тайёр маҳсулот бор йўклигига, транспорт ва ортиш воситалари бор йўклигига караб, маҳсулот юборишка киришади. Агар маҳсулот истеъмолчига складнинг ўзидан берадиган бўлса, масалан, маҳсулот истеъмолчининг автотранспортига ортиладиган бўлса, сотиш бўлими маҳсулот жўнатиш учун тў\ридан-тў\ри складга буйрук юборилади.
Техник контрол бўлими жўнатилаётган маҳсулотнинг сифатини текшириб кўради ва унинг сорти тў\рисида сотиш бўлимига маълумотлар беради. Ана шу маълумотлар ва жўнатилаётган маҳсулот миқдори ҳакидаги маълумотлар асосида сотиш бўлими ортилган маҳсулот учун истеъмолчига счетлар расмийлаштиради ва улардан тўлик счетлари олинади. Молия бўлими шу счетлар асосида маҳсулотнинг жўнатилиши ва реализация килинишини контрол килади, ҳамда зарур бўлган холларда махсулот жўнатилишининг ўзгарганлиги хакида сотиш бўлимига талабнома такдим этади.
Сотишни бошкариш назарияси нуктаи назаридан бошкариш системаси мураккаб дискрет система бўлиб, унда контурлардаги кечикишлар ўзгарувчан ва кучайтириш коэффициентлари тасодифийдир.
Кучайтириш коэффициентларининг тасодифийлигига сабаб шуки, маҳсулот жўнатиш тў\рисидаги фармойиш ( бошкарувчи таъсир) бир неча сутка бажарилмай колиши ва, аксинча,  маҳсулот бир суткадаёк жўнатилиши, ўртача нормадан бир неча марта ортиб кетиши мумкин.
Системача жуда кўп тўсикларга дуч келганлигидан (темир транспортининг норитмик берилиши, истеъмолчиларнинг алмашиниши ва улар талабларининег ўзгариши, ишлаб чикаришнинг издан чикиши ва шу кабилар) маҳсулот жўнатиш тў\рисида илгари берилган фармойишларни оператив равишда корректировка килиш зарур.
Сотишни бошкаришнинг бу мураккаблиги уни автоматик бошкаришнинг ҳозирги замон назарияси методлари билан тадкик килишга имкон бермайди ва сотишни бошкаришнинг автоматлаштирилган системасини куриш тў\рисида гапирмаса ҳам бўлади. Шу сабабли БАСда системача масалаларни ечиш инсон зиммасига тушади.
Сотишни бошкариш системасининг йирклашган масалаларини кўриб чикамиз.
Маҳсулот жўнатишни  планлаштириш масаласи. Бу масала куйидагига нисбатан майдарок масалалардан иборат:
  • махсулот жўнатишнинг планининг номенклатура бўйича бажарилишининг анлиз килиш – истеъмолчиларга ва фонд эгаларига маҳсулот жўнатишнинг планда кўрсатилганидан четга чикиш сабабларини аниклаш масалаларини ҳал килинади ва келажакда бундай бўлишига йўл кўймаслик чоралари ишлаб чикилади;
  • планлаштирилган давр учун шароитни олдиндан айтиш – планлаштиришда жиддий камчиликларга йўл кўйиш эҳтимоли камаяди. Масалан, ишлаб чикариладиган махсулотнинг хар бир турига бўлган талабни олдиндан айтиш махсулотнинг туриб колишини оолдини олиш максадида амалга оширилади, махсулот жўнатишнинг боришини олдиндан айтиш эса махсулот жўнатишнинг реал планини тузиш учун зарурдир;
  • заказлар портфелини шакллантириш – маҳсулот жўнатиш хажми ва шартларини белгиловчи хужжатларнинг ўз вактида олинишини контрол килиш ва етишмайдиган хужжатларнинг олиш чораларини кўриш, шунингдек, маҳсулотга тушган заказларнинг планда кўрсатилган фондга, транзит жўнатишнинг минимал нормаларига, корхонанинг ассортимент, микдор ва муддатлари жихатидан ишлаб чикариш планига мувофик келиш келмаслигини текшириб кўриш учун хизмат килади;
  • системачанинг Госснаб заказларини бажариш, навбатдаги планлаштирилган даврда маҳсулотни реализация килиш имкониятларини аниклаш – системачанинг ишида мумкин бўлган узулишларга барҳам бериш максадида хал килинади ва истеъмолчиларга маҳсулот юбориш йиллик ва квартал планлари тузилади хамда маҳсулотни истеъмолчиларга етказишнинг энг рациоанал усуллари кўрсатилади.

Оставьте комментарий