Informatika fanining asosiy atamalari

DO`STLARGA ULASHING:

INFORMATIKA FANINING ASOSIY ATAMALARI
Информатика – (нем. Informatik , франц. Informatique , ингл. computer science – компьютер фани, ахборотшунослик — илмий информация (ахборот, хабар, маълумот)нинг моҳияти, умумий хоссалари ва конуниятларини, шунингдек, илмий коммуникация тизими (ўша илмий информацияни тарқатиш усуллари ва воситалари мажмуи)ни ўрганиш билан шуғулланадиган илмий фан; инсон фаолиятининг компьютерлар билан боғлиқ бўлган соҳаси. Ижтимоий фанлар жумласига киради. «Информатика» атамаси 1962-йилда Францияда Филипп Дрейфус томонидан фан сифатида аталиб, informatique ва automatique, сўзларининг бирлашмасидан келиб чиққан. Бу атама маълумотни автоматик равишда қайта ишлашни ўрганувчи соҳани номлаш учун ўйлаб топилган.

Асосий плата – яхлит асосга йиғилган электрон схемалар, унда процессор, тезкор хотира ва система элементлари жойлашади.
Белгиланган қисм – paint дастурининг ихтиёрий ёки тўртбурчак соҳани белгилаш ускунаси ёрдамида расмнинг ажратилган қисми, ажратилган қисм атрофида узуқ(штрих) чизиқли тўғри тўртбурчак ҳосил бўлади.
Буфер – олинган нусха жойлашадиган компьютер хотирасининг махсус қисми.
CD-ROM – компакт дисклардаги маълумотларни ўқиш қурилмаси.
Дастур – маълум бир вазифани бажариш учун компьютерга бериладиган буйруқларнинг чекли тартибли кетма-кетлиги.
Дастурни ёпиш – дастурда ишни якунлаш.
Delete – ўчириш буйруғи ёки тугмаси.
Дискет – магнит дискларнинг эгилувчан тури, улар бир компьютердан бошқасига маълумотларни кўчириш учун ишлатилади.
Диск юритгич – дискларга маълумотлар ёзиш ва ундаги маълумотларни ўқиш қурилмаси.
Exit – дастурдан чиқиш буйруғи ёки тугмаси.
Файл – ташқи хотирада бирор ном билан сақлаб қўйилган маълумот.
Файл белгиси – файл номи ва бу файл ҳосил қилинган дастурга мос белги кўрсатилган пиктограмма.
Файлни очиш – файлни ишга тушириш.
Фойдаланувчи – компьютерда ишлаётган шахс.
Hardware – компьютер қурилмалари, қаттиқ қисм ҳам деб аталади.
Информатика – компьютер техникаси ёрдамида инсон фаолиятининг турли соҳаларида ахборотларни излаш, тўплаш , сақлаш, қайта ишлаш ва ундан фойдаланиш масалалари билан шуғулланувчи фан.
Интерфейс – дастурнинг фойдаланувчи ишлашига қулайлик берувчи мулоқот ойнаси.
Интернет (ингл. international ва network) – «Бутунжахон ўргимчак тури», ер шарини қамраб олган ўзаро боғлиқ компьютер тармоқлари тўплами.
Ишчи майдони – иш столининг пиктограммалардан холи қисми.
Клавиатура (инг. keyboard) – устига ҳарф, сон ва бошқа белгилар ёзилган клавишлар мажмуи. Унинг ёрдамида компьютерга турли маълумот ва буйруқлар киритилади, яъни компьютер билан мулоқот амалга оширилади.
Компакт диск – оптик ёзиш имкониятли магнит дискларга нисбатан бир неч юз марта катта ҳажмдаги маълумотларни сақловчи пластик диск.
Компьютер – (инглизча «ҳисобловчи» маъносини англатади) турли ҳажмдаги, ҳар хил кўринишдаги ахборотларни тезлик билан ишлаб беришни таъминловчи автоматик қурилма.
Контекст–меню – сичқончанинг ўнг тугмаси ёрдамида очиладиган ёрдамчи амаллар рўйхати.
Магнит диск – компьютернинг хотира қурилмасида ишлатилувчи ва бир ўқда параллел жойлашган думалоқ пластина ёки пластиналар шаклида ташкил этилган маълумотлар ташувчи, магнит дискларнинг қаттиқ ва эгилувчан турлари мавжуд.
Масалалар панели – виндовс операцион системасидаги иш столининг Пуск тугмаси, тезкор ишга тушириш панели, ишга туширилган дастурларга мос сарлавҳа ва бошқа нарсалар акс этган қисм.
«Менинг ҳужжатларим» папкаси – фойдаланувчининг маълумотлари сақланадиган папка, иш столи папка белгиси акс этиб туради.
Меню – дастур бажариши мумкин бўлган имкониятларнинг гуруҳларга ажратилган рўйхати(сатри), одатда меню сатри ойнанинг юқори қисмида жойлашади.
Монитор – телевизор экранига ўхшаш вазифани бажарувчи қурилма бўлиб, компьютерда рўй бераётган жараёнларнинг экранда акс эттирилишини таъминлайди (яъни чизилаётган расм, ёзилаётган ҳарфлар , кўрилаётган фильм унда намоён бўлиб боради) , у яна дисплей деб ҳам аталади.
Операцион система – компьютер ишга туширилган ишга тушиб, компьютер қурилмалари ва дастурларининг мутаносиб ишлашини таъминловчи ва инсоннинг компьютерда ишлашини осонлаштирувчи дастур , масалан Windows 98, Windows XP, Linux, Unix.
Палитра – турли рангларни танлаш учун ишлатиладиган ранглар мажмуи.
Папка – (каталог) ташқи хотиранинг гуруҳларга ажратилган файллар ҳақидаги маълумотларни сақловчи қисми.
Пиксел (Pixel – инглиз тилидаги pixel, pel — pix element нинг қискартмаси, баъзи манбаларда piсture cell — расм элементи) – расмнинг энг кичик ва бўлинмас нуқтаси.
Пиктограмма – бирор объект (файл, дастур ва бошқалар)га мос қўйилган монитордан ўрин олган кичик тасвир, расм.
Power тугмачаси – система блоки ва мониторда жойлашган (расмли) тугмача, у босилгач қурилмалар электр таъминотига уланади.
Принтер (инглиз тилидаги printer – «чоп этувчи») – компьютерда тайёрланган расмлар ва матнлар(ҳикоя, реферат ва бошқалар)ни қоғозда чоп этиш қурилмаси.
Пробел – бўш жой қолдириш клавиши.
Процессор (инглизча proccesor – «жараёнларни бошқарувчи») – электрон схема, у компьютернинг барча қурилмалар ишини бошқаради.
Пуск тугмаси – виндовсда иш бошлаш билан боғлиқ бўлган ва барча имкониятлар мужассамланган Пуск менюси ҳосил бўлади.
Сақлаш – керакли маълумотларни кейинчалик фойдаланиш учун ташқи хотирада файл кўринишда жойлаштириш.
Сарлавҳа сатри – мулоқот ойнасининг ишга туширилган дастурининг номи, ишланаётган файлнинг номи акс этиб турадиган сатри.
Саватча – ўчирилган маълумотларни вақтинча сақлаб туриш учун хизмат қилувчи каталог.
Сичқонча – компьютерни қулай усулда бошқариш, баъзи ишларни осонгина бажариш учун хизмат қилувчи қурилма.
Система блоки – ҳимоя ғилофига ўралган электрон схемалар ва қурилмалар мажмуи.
Software – компьютер дастурлари, юмшоқ қисм ҳам деб аталади, бунинг асосий сабаби шундаки, уларни осонгина ўчириш ёки бошқасига алмаштириш имконияти мавжуд.
Таҳрир – файлга ўзгартиришлар киритиш, масалан: ўчириш, қўшимча киритиш.
Ташқи хотира – винчестер, компакт диск ва дискетлар, улардаги маълумотлар компьютер электр манбасидан узилган ҳолда ҳам сақланиб қолади.
Товуш чиқариш қурилмалари (soundblaster деб ҳам аталади) – кино, клип, қўшиқ, мусиқалардаги товушларни узатадиган қурилмалар. Товушни карнай (калонка) ёки қулоқчин (наушник) орқали эшитиш мумкин.
Ускуналар панели – дастур менюларидаги амалларнинг пиктограммалари акс этган сатр ёки сатрлар.
Винчестер (винт) – магнит дискларнинг қаттиқ тури, у система блокида жойлаштирилади, винчестерларда дискетларга нисбатан бир неча минг марта кўп маълумот сақлаш мумкин.
Виндовс (ингл. Windows – «ойна» ) – инглизча сўз бўлиб, деразалар, ойналар, дарчалар деган маънони англатади, операцион системанинг номи.
Виндовснинг иш столи – (русча рабочий стол) Windows операцион системаси ишга тушганда мониторда акс этадиган кўриниш.
Ёрлиқ – бурчагида стрелка белгиси бор расм(пиктограмма), ҳар бир ёрлиқ бирор файл ёки папкага мос келади ва улар ёрдамида керакли папка ёки файл осонгина очилади.

21 комментарий к “Informatika fanining asosiy atamalari”

  1. Уведомление: replica watches

  2. Уведомление: สล็อตวอเลท

  3. Уведомление: Rachat de crédit personnel - financeRachat De crédit Personnel - Finance

  4. Уведомление: สล็อตวอเลท ไม่มีขั้นต่ำ

  5. Уведомление: sbo

  6. Уведомление: sbobet

  7. Уведомление: wow slot

  8. Уведомление: cheap mushrooms online version

  9. Уведомление: sbobet

  10. Уведомление: 토토백화점

  11. Уведомление: 토토포켓몬

  12. Уведомление: pour plus d'informations

  13. Уведомление: aller à

  14. Уведомление: click to read

  15. Уведомление: แจกเครดิตฟรี

  16. Уведомление: Home Page

  17. Уведомление: cz firearms for sale

  18. Уведомление: 티비위키

  19. Уведомление: bio ethanol burner

  20. Уведомление: non gamstop casinos

  21. Уведомление: Browning A5

Комментарии закрыты.