my.gov.uz maxsus ruxsatnoma (stiker) olish

DO`STLARGA ULASHING:

Cоат 15:00 дан автотранспорт ҳаракати учун рухсатнома (стикер)ни онлайн тарзда олиш мумкин бўлади. my.gov.uz сайти орқали.

Энди 22 та: энди қайси транспорт воситаларига рухсатнома олиш шарт эмас?

Махсус рухсатномасиз ҳаракатланиш ҳуқуқи берилган автотранспорт воситалари рўйхати ҳам тасдиқланди.

❗️1. Ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар соғлиқни сақлаш тизимидаги ташкилотларнинг, тиббий-санитария ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг хизмат ва ходимларининг шахсий автотранспорт воситалари*.

❗️2. Фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг хизмат автотранспорт воситалари.

❗️3. Фуқароларга кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ ҳолларда тиббиёт муассасасига бораётган ва ундан қайтаётган шахсий автотранспорт воситалари. Бунга қуйидаги ҳоллар кириши мумкин: ҳомиладорлик, туғруқ,  тан жароҳати, ОИВ/ОИТС, онкологик ёрдам, нурланиш терапияси, гемодиализ ёрдамини кўрсатиш, жарроҳлик амалиёти зарур бўлганда, инсон ҳаётига хавф туғдираётган бошқа ҳолатлар.

❗️4. Йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган йўналишсиз таксиларга (ўзларининг рўйхатдан ўтган маъмурий ҳудуди доирасида ва йўловчиларсиз фақат етказиб бериш хизматини кўрсатиш мақсадида. Инсон ҳаётига хавф туғдирадиган ҳолатларда ва кечиктириб бўлмайдиган тиббиёт муолажаларни олаётган бемор йўловчиларни ташиш мумкин.

❗️5. Коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар (газ, электр энергияси, иссиқлик таъминоти, совуқ сув, сув оқава, чиқинди)нинг хизмат автотранспорт воситалари, яъни шаҳарларнинг энг ҳаётий зарур инфратузилмаси ишини самарали ишини таъминлаш мақсадида.

❗️6. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Давлат божхона қўмитаси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хизмат ва ходимларнинг шахсий автотранспорт воситалари.

❗️7. Суд ва прокуратура органлари хизмат ва ходимларнинг шахсий автотранспорт воситалари.

❗️8. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, “Uzbekistan Airways”АЖ, “Uzbekistan Airports” АЖ ва уларнинг тизимига кирувчи корхона ва ташкилотлари “Ўзаэронавигация” агентлигининг хизмат автотранспорт воситалари.

❗️9. Ҳисоб палатаси, Бизнес-омбудсман, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман), Инсон ҳуқуқлари миллий маркази, Савдо-саноат палатаси раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари хизмат автотранспорт воситалари.

❗️10. Вазирликлар, давлат қўмиталари, агентликлар ва бошқа давлат
ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, уларнинг ўринбосарларининг хизмат автотранспорт воситалари.

❗️11. Марказий банк ва ҳудудий бошқармалар хизмат автотранспорт воситалари.

❗️12. Тижорат банклари хизмат автотранспорт воситалари.

❗️13. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши раислари ва уларнинг ўринбосарлари, ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари хизмат автотранспорт воситалари.

❗️14. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хизмат автотранспорт воситалари.

❗️15. “Республика инкассация хизмати” ДУК хизмат автотранспорт воситалари.

❗️16. Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва халқаро ташкилотлар хизмат автотранспорт воситалари.

❗️17. Алоқа хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар, “Ўзбекистон почтаси” АЖ, “Ўзбектелеком” АК ва унинг ташкилотлари ҳамда “ЎЗИНФОКОМ” ягона интегратори” МЧЖга тегишли хизмат автотранспорт воситалари.

❗️18. N1, N2 ва N3 тоифага кирувчи автотранспорт воситалари.

❗️19. “Тошшаҳартрансхизмат” АК таркибига кирувчи автобус саройларининг М2 ва М3 тоифага кирувчи автотранспорт воситалари.

❗️20. Дафн маросимларида хизмат кўрсатувчи махсус автотранспорт воситалари (фақат дафн маросимлари хизматини кўрсатиш мақсадида).

❗️21. Йўл-патрул хизмати автомобиллари ёрдамида кузатилаётган автотранспорт воситалари.

❗️22. Мавсумий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб берувчи автотранспорт воситалари.

18 комментариев к “my.gov.uz maxsus ruxsatnoma (stiker) olish”

  1. Уведомление: MILF chat

  2. Уведомление: order dmt legally

  3. Уведомление: สล็อตวอเลท ไม่มีขั้นต่ำ

  4. Уведомление: sbo

  5. Уведомление: sbo

  6. Уведомление: sbobet

  7. Уведомление: nova88

  8. Уведомление: casual dating

  9. Уведомление: buy instagram followers uk

  10. Уведомление: Study in Africa

  11. Уведомление: Chocolate mushroom candy

  12. Уведомление: read what he said

  13. Уведомление: Get More Info

  14. Уведомление: one up gummies magic apples review

  15. Уведомление: Betkick

  16. Уведомление: สล็อตเว็บตรงไม่ผ่านเอเย่นต์

  17. Уведомление: Cannabis delivery Toronto

  18. Уведомление: Bauc

Комментарии закрыты.